Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳотамжон Кетмоновнинг Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашуви

2016-11-07 | Сайлов

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов 5 ноябрь куни Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашди.

Видеоконференция шаклида ўтказилган учрашувни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати А.Қирғизбоев очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Д.Мамажонова йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади. 

Номзод ўз сайловолди дастурида миллий манфаатларга содиқлик, мустақиллигимизни, юртимиз тинчлигини янада мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш, фуқаролараро ва миллатлараро ҳамжиҳатлик, ижтимоий барқарорликни сақлаш орқали Ўзбекистоннинг бош стратегик мақсади – ривожланган демократик давлатлар қаторидан жой олишдек эзгу мақсадлар мужассам эканини таъкидлади. 

Дастурда партиянинг ғоя ва дастурий мақсадларига, хусусан, мухолиф фракция сифатида илгари сурилган ғояларга асосланиши, энг кам истеъмол харажатлари (истеъмол саватчаси) стандартларини белгилашнинг асосланган ва замонавий механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш тарифларининг давлат томонидан тартибга солинишини такомиллаштириш орқали коммунал хизматлар нархини мақбуллаштириш, аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги ва замонавий усулларини жорий этиш дастурининг сўзсиз бажарилиши устидан парламент назоратини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. 

Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда бюджет маблағлари, айниқса, ижтимоий соҳага йўналтириладиган маблағларнинг мақсадли равишда сарфланиши устидан қатъий назоратни кучайтириш, давлатнинг ўсиб бораётган иқтисодий имкониятларидан аҳолининг барча қатламлари, аввало, кам таъминланган қатламининг турмуш даражасини янада яхшилаш, замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш асосида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар сифатини ошириш, таннархни пасайтириш, шунингдек, уларнинг экспорт имкониятларини кенгайтирувчи ва аҳолининг харид қобилиятини оширишга хизмат қилувчи рақобат муҳитини шакллантириш масалаларига эътиборни кучайтириш зарурлиги таклиф этилган. 

Риштон туманидаги "Мискин" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Д.Назирова, халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Д.Омонов, Ўзбекистон ХДП вилоят кенгашининг "Истиқбол” ёшлар қаноти сектори мудири А.Ҳакимов ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури ҳақида фикр билдириб, сайловга тайёргарлик жараёнлари миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро нормаларга мувофиқ ўтаётганини таъкидлади. Сайловчиларни 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди. 

 

Манба: ЎзА

Поделиться