Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наримон Умаровнинг Наманган вилояти сайловчилари билан учрашуви

2016-11-05 | Сайлов

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 4 ноябрь куни Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди.

Видеоконференция шаклида ўтказилган учрашувни Наманган давлат университети катта ўқитувчиси Ш.Баннаев очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили О.Мақсудов йиғилганларни Наримон Умаровнинг таржимаи ҳоли билан таништирди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ўз нутқида сайловолди дастурида илгари сурилган асосий йўналишлар ҳақида маълумот берди. 

Мустақиллик йилларида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Наманган вилояти саноат тармоқларига ҳам янги илғор технологиялар, ишлаб чиқаришга импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош маҳсулотлар кириб келгани, маҳаллийлаштириш дастурининг амалиётга самарали татбиқ этилиши самарасида юқори босимли газ баллонлари, илгари ноёб қурилиш ашёси ҳисобланган шифер, мамлакатимизга импорт сифатида келтирилган спорт жиҳозлари, автомобиль фаралари, дори воситалари сингари 100 дан ортиқ маҳсулотлар вилоят корхоналарида ишлаб чиқарилаётгани таъкидланди. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш, мамлакатимизда экспортга йўналтирилган иқтисодиётни ривожлантириш, маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, экспорт ва импорт миқдори орасидаги мувозанатни сақлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди. 

Дастурда энергия сарфини иқтисод қилишни рағбатлантиришга қаратилган замонавий технологияларни жорий этиш, мавжуд муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш орқали рақобатбардош энергия бозори яратилишини рағбатлантириш, тадбиркорлик субъектлари ва ходимлар ўртасида қонун бузилишига йўл қўймаслик, айниқса, ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш, улар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштирмагани, ходим меҳнатига ҳақ тўлаш, ижтимоий суғурта қилиш, пенсия таъминоти талабларига риоя қилмагани ва уларни бузганлиги учун иш берувчилар жавобгарлигининг кучайтирилиши масалалари ҳам устувор вазифа этиб белгиланган. 

Учрашувда Учқўрғон туманидаги 6-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатининг илмий бўлим мудири Н.Турсунов, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали директори А.Эрметов, Учқўрғон тумани “Саноат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси О.Набиев, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Ш.Давронов ва бошқалар Президентликка номзоднинг дастури ҳақида фикр билдирди. Сайловчиларни 2016 йил 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди. 

Манба: ЎзА

Поделиться