Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сарвар Отамуратовнинг Наманган вилояти сайловчилари билан учрашуви

2016-11-07 | Сайлов

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 5 ноябрь куни Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди.

Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги сайловчилар билан видеоконференция орқали мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувни халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси гуруҳи раҳбари О.Маматкаримов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили О.Мамадалиев йиғилганларни Сарвар Отамуратовнинг таржимаи ҳоли билан таништирди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади. 

Дастурда халқаро миқёсда эътироф этилган ва бугунги тараққиётимизнинг ҳаётий дастурига айланган беш тамойил асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар бардавомлигини таъминлаш, тарихий, маданий, бой маънавий-ахлоқий қадриятлар ва анъаналар асосида жамиятда юксак ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни мустаҳкамлаш ҳамда маънавий юксалишга эришиш масалаларига устувор аҳамият қаратилган. 

Номзод дастурда аҳоли турмуш сифати, даражаси ва фаровонлигини ошириш ижтимоий соҳадаги устувор стратегик мақсад сифатида белгиланганини таъкидлади. 

Ўзбек халқининг юксак маданияти ва истеъдодини намойиш этадиган, эстетик қимматга эга бўлган қадимий миллий ҳунармандлик турларини қайта тиклаш ва ривожлантириш, ҳунармандлик мактаблари анъаналарини сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратилган. 

Шунингдек, дастурда хорижий мамлакатлар кутубхона, архив ва музейларида сақланаётган маданий мерос намуналарини Ўзбекистонга қайтариш, оила, мерос, уй-жой даъвоси ва маиший турмушда учрайдиган низоларни судгача ҳал этиш тизимини ривожлантириш, туристик фаолият манзилларида, аэропорт ва вокзалларда кўрсатилаётган сервис ва хизматлар сифатини янада яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлат дастурини қабул қилиш, миллий ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби қатор устувор вазифалар белгиланган. 

Учрашувда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи А.Тожибоев, Наманган шаҳар транспорт ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Ю.Раҳимова, халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлими раиси С.Аъзамова, Наманган “Ёшлар маркази” психологик маслаҳат маркази раҳбари С.Муталов ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури юзасидан фикр билдирди. Сайловчиларни 2016 йил 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди. 

 
 

Поделиться