Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пухта тайёргарлик – юқори самарадорлик омили

2016-10-21 | Сайлов

2016 йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган республика онлайн семинар-тренинги ўтказилди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва округ сайлов комиссиялари аъзолари, депутатлар, сайлов комиссияларига сайловга тайёргарлик кўриш масалаларида кўмак бераётган вазирлик ва идоралар вакиллари, олим ва мутахассислар, фуқаролик жамияти институтлари ходимлари ҳамда журналистлар иштирок этди. 

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов сайлов кампаниясининг барча тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Асосий тадбирлар дастурига мувофиқ ўтказилаётганини таъкидлади. Сайлов комиссиялари ўз фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, адолатлилик каби тамойиллар асосида амалга оширмоқда. 

Cайлов кампаниясида участка сайлов комиссияларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга. Қонунчилигимизга кўра, участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида 5-19 нафар аъзодан, шу жумладан, раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади. 

Семинарда сайлов участкаларини жиҳозлаш, “Она ва бола” ҳамда тиббиёт хоналарини ташкил этиш, комиссиянинг самарали иш фаолияти учун зарур шарт-шароит яратиш каби масалалар муҳокама этилди. Участка сайлов комиссиялари фаолиятини молиялаштириш, сайловчилар рўйхатини тузишнинг ўзига хос хусусиятлари, овоз бериш жараёнини ташкил этиш ҳамда ўтказишнинг ҳуқуқий асослари, муддатидан олдин овоз беришни ташкил қилиш сингари мавзуларда маърузалар тингланди. 

Халқаро ва маҳаллий кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ишлаш, жойларда сайловчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг роли ҳақида фикр юритилди. 

Мазкур тадбир участка сайлов комиссиялари ишини самарали ташкил этишга қаратилган уч босқичли семинар-тренингларнинг дастлабкиси ҳисобланади. Семинарлар эндиликда Марказий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда экспертлари иштирокида вилоятлар ва туманларда ташкил этилади. 

Тадбирда участка сайлов комиссияси фаолиятини самарали ташкил этишга бағишланган ўқув фильми намойиш этилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

Манба: ЎзА

Поделиться