Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Беларус Элчиси билан учрашув
2016-10-21 | Сиёсат
2016 йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Беларус Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Клакевич билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида 2016 йил 6 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Беларус учрашуви давомида эришилган келишувларни рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, турли даражадаги бўлажак икки томонлама учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги