Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлаш

2022-06-06 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ  Пенсия жамғармаси ҳисобида турувчи жами 4 млн. 256 мингдан ортиқ пенсия ва нафақа олувчиларга тулов қайдномаларини шакллантириб акциядорлик тижорат Халқ банки ва бошқа тижорат банкларига етказиб берилди ҳамда 1 трлн. 314,3 млрд.сўм молиялаштириб берилди.

Эслатиб ўтамиз, қарорга асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчи юқорида қайд этилган тоифадаги фуқароларга ҳар бирига – 300 минг сўмдан, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқароларга эса – 400 минг сўмдан моддий ёрдам ажратилади.

2. Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали 4 млн. 647 мингдан зиёд кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан моддий ёрдам бериш учун 929,5 млрд.сўм маблағлар Давлат бюджети ҳисобидан ажратилди.

Қарорга мувофиқ, бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилади.

3. Жорий йилнинг 5 июнь ҳолатига пластик карталари орқали пенсия ва нафақа олувчи фуқароларнинг 100 фоиз ёки (4 млн. 895 минг фуқарога) 1 трлн. 159,5 млрд. сўмлик маблағлар банк пластик карталарига ўтказиб берилган.

Шунингдек, Халқ банкининг жойлардаги филиаллари орқали нақд пул шаклида тўловлар сайёр кассалар орқали 89,2 фоизга ёки (3 млн. 591,1 минг фуқарога) 967,5 млрд. сўмлик маблағлар фуқароларга етказилди.

Жами 8 млн. 486,0 минг нафар (95,3 фоиз) бир марталик моддий ёрдам олувчиларга 2 трлн. 127,0 млрд.сўмлик (94,8 фоиз) маблағ тўлаб берилди. Мазкур тўловлар жорий йил 8 июнга қадар якунланади.

2022 йил 6 июнь 09-00 ҳолатига млрд. сўмда

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться