Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда котибият ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди
2022-05-25 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг топшириғига кўра халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда котибият ходимлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида ўқув-семинарлари ташкил этилди.
Мазкур ўқув-семинар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган бўлиб, унга Молия вазирлигининг ҳудудий молия бош бошқармалари, туман, шаҳар молия бўлимларининг малакали мутахассислари, шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув марказининг профессор-ўқитувчилари кенг жалб қилинди. Ташкил этилган ўқув-семинар давомида маҳаллий буджетни шакллантириш ҳамда унинг ижроси устидан депутатлик назоратини амалга оширишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ваколатлари, маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш масалалари юзасидан тақдимотлар ўтказилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги