Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат харидлари бўйича шартномаларни электронлаштириш

2022-06-28 | Технологиялар

2022 йил 27 июнь куни Молия вазирлигида давлат харидлари бўйича тўгридан-тўгри шартномалар тузиш ҳамда уларни ғазначиликда рўйхатдан ўтказиш жараёнларини янада соддалаштириш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда Молия вазирлиги Ғазначилиги Давлат харидлари департаменти, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, давлат харидлари электрон тизимининг операторларининг маъсул ходимлари ва ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари иштирок этди.

Йиғилиш давомида иштирокчилар мавзуга доир масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашди ва кўзланган мақсадга эришиш йўллари муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнгида тўғридан-тўғри, намунавий нусхада электрон тарзда шартномалар тузиш ва уларни юридик хизматдан ўтказиш, шунингдек мазкур шартномаларни ғазначилик бўлинмаларида инсон омилисиз автоматлаштирилган тарзда рўйхатдан ўтказиш механизмларини қисқа муддатларда амалга оширишга келишиб олинди.
 
Маьлумот учун, хозирги кунда тўгридан-тўгри, ягона етказиб берувчилар билан шартномалар анъанавий тарзда (қоғоз шаклида) тузилмоқда ҳамда уларнинг ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш жараёни маъсул ходимлар иштирокида амалга ошириб келинмоқда.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться