Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мўғулистон банкирлари ассотсиатсияиси (МБА) вакиллари билан учрашув
2022-05-26 | Иқтисодиёт
Молия вазирлиги биносида, вазирлик, суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Бюджет ва солиқ тадқиқот институти мутасаддилари ва Мўғулистоннинг банк-молия фаолияти билан шуғулланадиган барча Мўғулистон банклари ва бошқа тегишли молия институтларини бирлаштирган Мўғулистон банкирлари ассотсиатсияиси вакиллари билан учрашдилар.
Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистон банк-молия сектори билан танишиш, инвестиция имкониятларини қидириш ва икки мамлакат молия секторлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат бўлди.
Учрашувда суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори Камолиддин Талипов Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорининг ҳолати тўғрисидаги тақдимоти билан сўзга чиқди. Молия вазирлиги Давлат бюджети бошқармаси бюджет сиёсати ва консолидациялашган бюджетни шакллантириш бўлими бошлиғи Шохрух Ишонқулов фискал сиёсат бўйича маъруза қилди.
Ўз навбатида, Мўғулистон вакиллари тақдимот ва маърузага оид ўз саволларини бериб, учрашув якунида икки мамлакат ўртасида молия ва суғурта соҳасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги