Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида ахборот тизимлари интеграция қилинди.
Молия вазирлиги Ахборот технологиялари марказининг “UzASBO” дастурий мажмуаси, “HR.MF.UZ” ахборот тизими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “D-ARXIV.EDU.UZ” платформаси ўртасида 2022 йил 1 майдан бошлаб икки томонлама маълумот алмашинуви ё‘лга қўйилди.
Шунга асосан, Ахборот технологиялари маркази томонидан “UzASBO” дастурий мажмуаси, “HR.MF.UZ” ахборот тизимида алоҳида модул яратилди.
Ушбу модул орқали ходимнинг диплом маълумотлари (диплом серияси ва рақами, олий таълим муассасаси номи, йўналиш номи, берилган вақти ва бошқа маълумотлар) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “D-ARXIV.EDU.UZ” платформасидан келмоқда.
Бунинг натижасида, барча буджет ташкилотларида ишловчи ходимларнинг диплом маълумотларини шакллантириш автоматлаштирилди. Буджет ташкилоти ҳисобчилари томонидан ушбу маълумотлар олдин дастурга киритиши ва тасдиқлаши керак бўларди. Шу асосда, диплом маълумоти ва мутахассис йўналишига қараб ойлик иш ҳақи ҳамда қўшимча тўловлар тўланади.
Шунингдек, Молия вазирлиги томонидан буджет ташкилотларида ишловчи ходимларнинг маълумоти ва мутахассис йўналиши бўйича маълумотларга асосланиб давлат буджетидан маблағлар режалаштирилади. Буджет ташкилотларида штатлар жадвали ва тарификация учун маблағлар режалаштиришда диплом маълумотлари бўйича автомат шаклланадиган қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги