Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарё вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида янги тайинлов юз берди

2021-05-06 | Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Вилоят ҳокимининг ахборот хизматидан хабар қилишларича, Хидирова Зулхумор Абдирашидовна Сурхондарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

У шу пайтгача ушбу лавозимда фаолият юритган ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоят ҳудудий бўлинмасига раҳбар этиб тайинланган Мавлуда Қобулова ўрнини эгаллади.

З. Хидирова 1968 йил Шўрчи туманида туғилган. 1992 йил Термиз давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги — филолог, она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

Иш фаолияти давомида 1985-1986 йилларда Қумқўрғон туманидаги “Юлдузча” болалар боғчаси тарбиячиси, 1992-2006 йилларда тумандаги 7-умумтаълим мактаби, 2006-2015 йилларда 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2015-2017 йилларда 1-умумтаълим мактаби директори ўринбосари, 2017-2020 йилларда туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.

2020 йилдан Қумқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Манба: ЎзА

Поделиться