Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
МДҲ иштирокчи-давлатлари ташқи ишлар вазирликларининг юридик хизматлари раҳбарлари Маслаҳатлашув қўмитасининг 3-мажлиси бўлиб ўтди
2021-05-07 | МДҲ
Беларусь раислигида МДҲ иштирокчи-давлатлари ташқи ишлар вазирликларининг юридик хизматлари раҳбарлари Маслаҳатлашув қўмитасининг видеоконференция шаклидаги 30-мажлиси бўлиб ўтди
Йиғилишда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг Маслаҳатлашув қўмитасидаги аъзолари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.
Тадбирда томонлар МДҲ доирасидаги ҳуқуқий ҳамкорликнинг умумий масалалари бўйича фикр алмашди.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида тузиладиган халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича услубий тавсиялар лойиҳаси келишиб олинди.
Россия Федерациясининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларига юбориладиган делегацияларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конвенцияни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятининг натижалари тўғрисидаги маълумоти эшитилди.
Муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли баённома қабул қилинди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги