Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиляпти

2021-05-05 | Сайлов

Мамлакатимизда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари халқаро нормалар ҳамда демократик принципларга тўла жавоб беришида миллий қонунчиликнинг аҳамияти беқиёсдир.

Сайлов тўғрисидаги амалдаги қонунчиликнинг таҳлили сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш ҳамда сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар бериш борасида айрим муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди. Мазкур лойиҳа билан Сайлов кодексининг 11 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, амалдаги Сайлов кодексига мувофиқ, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар судлар билан бир қаторда юқори турувчи сайлов комиссияларига ҳам берилиши мумкин. Бунда, судлар ва сайлов комиссияларига такрорий шикоятлар тушиши, улар томонидан бир-бирига зид бўлган қарорлар чиқарилиши эҳтимоли мавжуд бўлади. Шундан келиб чиқиб, лойиҳада шикоятлар фақат суд томонидан кўриб чиқилиши белгиланмоқда.

Яна бир муҳим масала. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларида сайловолди тарғиботини ўтказиш учун ҳокимликлардан рухсатнома олиш лозимлиги белгиланган.

Қонун лойиҳаси билан сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиши жойи ва вақти ҳақида туман (шаҳар) ҳокимликлари камида 3 кун олдин ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда ўтказилиши, бунда ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун алоҳида рухсатнома талаб этилмаслиги белгиланмоқда.

Қолаверса, амалдаги қонунчиликка биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда 6-8 нафар аъзодан иборат округ сайлов комиссиясида мингга яқин участка сайлов комиссиялари тузилади. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, бу ҳолат участка сайлов комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштиришда қийинчиликни туғдирмоқда.

Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари – сайлов комиссияси комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва 11 – 18 нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилиши кўрсатилмоқда.

Шунингдек, сайловларда сиёсий партия ёки номзодларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишда фуқаролар паспорт билан бир қаторда идентификация (ID) картаси орқали ҳам шахсини тасдиқлаши мумкинлигини белгилаб қўйилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться