Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Президентининг Матбуот котиби: Давлатимиз раҳбари иштирокида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ва бошқа тадбирлар ўтказилади
2021-05-03 | Сиёсат
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Матбуот котиби Шерзод Асадов бугун ўтказган брифингда давлатимиз раҳбари иштирокида жорий ҳафтада белгиланган тадбирлар ҳақида маълумот берди
Жумладан, бошланаётган ҳафтада коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши режалаштирилган. Унда давлат органлари, ҳокимларнинг ҳисоботлари эшитилади.
«Охирги вақтларда кузатилаётган воқеаларни, фош бўлаётган коррупцион ҳолатларни эшитяпсизлар, - деди Шерзод Асадов. - Бу ҳақда аввалги селекторларда ҳам айтилди. «Андиша қилиш даври тугади. Ҳамма бирдек – қонун устувор, жазо муқаррар», деди Президентимиз.
Бу масала доимий назоратда ва яқин орада алоҳида селектор ташкил этилаётгани коррупцияга қарши курашиш муросасиз тус олаётганини билдиради”.
“Шунингдек, чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, Токио Олимпиадасига спортчиларимизни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилишлар бўлиши кутилмоқда. Қишлоқ хўжалиги техникаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимот ўтказилиши ҳам мўлжалланган», - деб таъкидлади давлатимиз раҳбарининг Матбуот котиби.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги