Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида 2018-2019 йилларда аграр соҳани ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳалар тақдимоти билан танишуви жараёнида “Вақти келиб, ўрмон хўжалиги алоҳида йирик соҳага айланиши зарур”, дея такидлаган эди.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда сўнгги 4 йил мобайнида ўрмон хўжалигига эʼтибор ортиб, фойдаланилмаётган ерлардан унумли фойдаланиш, соҳага инноватсион ғояларни татбиқ этиш, даромад топишнинг энг қулай манбайи эканлигига жиддий эʼтибор қаратилмоқда.
Хусусан, 2020 йил 6 октабр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4850-сон ҳамда 2021 йил 21 январдаги “Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4960-сонли қарорлари қабул қилинди.
Консепсия қабул қилинишидан асосий мақсад – мамлакатимизда ўрмон фондини муҳофаза қилиш, кўпайтириш, ундан оқилона фойдаланиш, унинг моддий-техника базасини модернизатсия қилиш, соҳага бозор механизмларини ҳамда ахборот-коммуникатсия технологияларини кенг жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳисобига илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда ўрмон хўжалигини ислоҳ қилишнинг устувор ё‘налишларини белгилашдан иборат.
Консепсияни амалга ошириш учун ўрмон хўжалигида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таʼминлаш, илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш ҳамда халқаро стандартлар даражасига мос илғор хорижий тажрибага эга бўлган кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш зарур.
Бу борада Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти писта, бодом, ёнғоқ каби дарахтларнинг янги навларини яратишни, шифобахш доривор ўсимликларни маданийлаштиришни ҳамда соҳада кўплаб илмий-тадқиқот ишларини ишларини амалга ошириб келмоқда. Институт қошидаги кутубхонада соҳага оид 25 мингдан ортиқ илмий адабиётлар захираси мавжуд. Уларнинг аксарияти рус ва бошқа тилларда чоп этилган.
Маʼлумки, ўтган йили 20 октабрда яна бир консепсия – “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони асосида “2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш консепсияси” тасдиқланди.
Мазкур консепсиянинг 9 бандида “Ўзбек тили ўқув лексикография тармоғини ривожлантириш, янги авлод ўқув ва атамалар луғатларини яратиш, уларнинг электрон вариантларини ишга тушириш” чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган. Мамлакатимизда илм-фаннинг тараққиёти натижасида ўзга тиллардан истеʼмолга кириб келаётган тушунчаларнинг кўпайиб бораётгани сабабли уларнинг муқобил атамаларини излаш вақти-соати етди.
Ўзбек тилшунослигида илм-фан, техника, санʼатга ёки бирон касб-ҳунарга хос сўзларни атамалар деб аталишини яхши биламиз. Бу сўзлар одатда бир маʼнони билдиради. Атамалар ҳам ўз навбатида 2 гуруҳга бўлинади: илмий атамалар ва касбий атамалар.
Маʼлум бир фан, санат ёки техника соҳасида қўлланадиган атамаларга илмий атамалар; маʼлум бир касб-ҳунарга оид сўзларга касбий атамалар дейилади.
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти олимлари тилшунос олимлар билан ҳамкорликда ушбу соҳага оид атамаларнинг янгиланган изоҳли луғатини нашр этишни режалаштирган.
Ўрмон хўжалиги соҳасига оид баʼзи атамаларни қуйидагича изоҳлаш мумкин:
Арборетум – ботаникага оид атама бўлиб, лотинча арборетум сўздан олинган (русча - древесние насаждения). Ер шарининг турли минтақаларидан келтирилган дарахт-бута турларидан барпо этилган дендрологик боғ маносини билдиради.
Унда асосан маҳаллий шароитларга мослашган совуқлардан зарарланмайдиган турлар экилади. Арборетумда дарахтларни иқлимлаштириш бўйича тадқиқотлар ўтказилади. Мазкур атамага ўзбек тилидаги муқобили этиб, иқлимлаштирилган боғ дейиш ҳам мумкин.
Агролесомелиорация - (юнонча агрос — дала; русча лес – ўрмон; лотинча мелиоратио — такомиллаштириш) қурғоқчилик, қуруқ иссиқ шамол, гармсел, тупроқ дефлятсияси ва қумларни кўчиши тоғларда тупроқ эрозияси, тоғ
ёнбағирларида кўчкилар ва сел оқимларини олдини олиш ҳамда иқлимни ҳамда тупроқ шароитларини яхшилаш мақсадида амалга ошириладиган ўрмончилик, агротехник ва гидротехник чора-тадбирлар мажмуаси.
Зирк – форсча сўз бўлиб, қизил ва аччиқ мевали ўсимлик. Зиркни ўзбек тилида “қарақанд” ҳам деб аташади. Рус тилида барбарис деб номланади.
Зирк - тоғларда ўсадиган кўп йиллик тиканли бута ва унинг ҳосили зиркдошлар оиласига мансуб доривор ва манзарали ўсимликлар бўлиб, ер юзининг моʻтадил иқлимли минтақаларда тарқалган.
Зирк меваси ва илдизида қон босимини пасайтирувчи “берберин” алкалоиди мавжуд. Марказий Осиёда тарқалган 8 та зирк туридан 3 таси Ўзбекистон флорасида учрайди.
Зирк меваси шарбати қонни заҳарли моддалардан тозалайди, қон босимини пасайтиради ҳамда ўтни ҳайдайди.
Қуритилган мевалари зиравор сифатида фойдаланилади ва кондитер саноатида ишлатилади. Бундан ташқари қизил зирк ва тангасимон зирк турлари мавжуд бўлиб, барча зирк турлари асосан тоғолди ва тоғли худудларда кенг тарқалган. Зирк турлари асосан уруғидан кўпайтиралади.
Бинар номенклатура – лотинча сўз бўлиб, бинариус — қўш, қўшалоқ — ўсимлик ёки ҳайвоннинг қўш ном — туркум (ҳайвонларда уруғ) ва тур номи билан аталиши; қўш исмлилилик, ўсимликларни икки ном билан аташ тартиби.
Лотин тилида ўсимлик ва ҳайвонларни қўш ном (Бинар номенклатура) билан аташ қабул қилинган. Бунда биринчи ном туркум номини, иккинчиси ўсимликни морфологик белгиси, жой номи, буюк ботаник олимлар номлари бўлиши мумкин.
Бу тартиб К.Линней томонидан таклиф этилган. Маcалан, Тулипаферганиcа (Фарғона лоласи): Тули па—туркум, ферганиcа — тур. Қўш ном ўзбек тилида ҳам қадимдан бор. Масалан, мас, мирза терак, бақа терак х.к. қўшма номлар кўплаб учрайди. Рекреатсия - (лотинча реcреатио “тикланиш”) аҳолининг дам олиши учун экологик шароитларни яратиш турлари. Рекреатсион ўрмон деганда табиий ресурсларнинг бир қисми бўлган ва инсонларни меҳнатга қобилияти ва соғлиғини тикловчи, инсонларни дам олиши ва хордиқ чиқаришини таʼминловчи ўрмон тушунилади. Уларнинг иқтисодий самарадорлиги жуда юқори. Мазкур атама ўзбек тилида дам олиш маʼносини беради.
Боскет – (франсузча Босқует; италянча. Босчетто — ўрмонча, дарахтзор) тўғри геометрик шакллга эга ёпиқ дарахтзорлардан иборат, тирик девор сифатида экилган дарахт ва буталардан иборат ландшафт композитсияси ҳисобланади. Боскет ичкарисида фавворалар, гулзор, яшил театрлар жойлашиши мумкин.
Дренаж (франсузча драинаге) – ер захини қуритиш ва сизот сувлари сатҳини пасайтириш учун ишлатиладиган зовурлар ва трубалар тизими.
Ерларни дренажлаш — қишлоқ хўжалиги мелиорациясининг муҳандислик усули; экинларнинг нормал ривожланишига халақит берадиган ортиқча тупроқ-грунт сувларини ва сувда эрувчан заҳарли тузларни тупроқ қатламларидан чиқариб ташлаш учун қуриладиган гидротехника иншоотлари тизими ҳисобланади.
Грунт сувлари тўпланиб қоладиган ёки унинг оқиб кетиши қийин бўлган жойларда шўрланиш ва ботқоқланишга учраган тупроқларда дренаж барпо қилинади. Бундай ерларда дренаж қуриш грунт сувларининг оқиб кетишини ва натижада тупроқ қатламининг тадрижий шўрсизланишини, юза грунт сувлари сатҳини пасайтиришни таʼминловчи мелиоратив комплекснинг асоси ҳисобланади.
Шўрланган қурғоқчил зонадаги раёнларда гидротехник дренаж грунт сувлари сатҳини шўр ювишни ўтказишга имкон берадиган чуқурликкача пасайтириш; дренажланадиган тупроқ-грунт қатламидан шўр ювишда сувда эрийдиган заҳарли тузларни чиқариб ташлаш; чучуклаштирилган грунт сувлари сатҳини илдиз тарқаладиган тупроқ қатламини шўрланишга олиб келмайдиган даражада сақлаш кабиларни таʼминлайди.
Мулча – инглизча сўз бўлиб, мулч – “юмшоқ” маʼносини билдирса-да, айрим адабиётларда “қоплаш” маʼносида қўлланилади. Тупроқ юзасини беркитиш учун ишлатиладиган мулчалар асосан турли материаллар, жумладан майдаланган торф, органик ўғит, компост, ёғоч қириндиси ҳамда сомонлардан тайёрланади.
Мулча тупроқ намлигини узоқ вақт сақлаш ва уларнинг буғланишини олдини олишда хизмат қилади.
Мулчалаш ўсимликнинг ўсиши шароитига ижобий таʼсир этади. Хусусан ер бетидан намнинг жадал буғланишини камайтиради, сутка давомида ҳароратнинг ўзгариш амплитудаси муқобил бўлишини таʼминлайди, ер бетини сув ювиб кетиши ва шамол учириб кетишидан ҳимоя қилади, тупроқ структурасини саклаш ва яхшилаш имконини беради ҳамда тупрокда кечадиган биокимёвий фойдали жараёнларни кучайтиради. Бунинг натижасида ўсимликнинг озиқланиши яхшиланади ва ер бетини қатқалоқ босишдан сақланади.
Улуғ бобокалонимиз Абу Райҳон Беруний ўз она тилидан ташқари араб, суғдий, форс, сурёний, юнон ва қадимий яҳудий, санскрит тилларини пухта ўрганган олимларимиздан ҳисобланади.
У бошқа тиллардан ўз тилига таржима қилиш жараёнида “Агар таржималаримизда ишлатган сўзларимиз одатда ишлатилганига тўғри келмаса, маʼноларига этибор берилсин, чунки мақсад маʼноларни билишдир”1, дея таʼкидлайди. Аллома айтганидек, мақолада келтирилган айрим атамаларга ишлатилган изоҳлар ўқувчилар фикри билан тафовут қилиши мумкин. Лекин берган изоҳларимиз илмий изланишларимиз асосида келтирилди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, қабул қилинаётган консепсиялар соҳани яна-да изчил тараққий эттиришга, миллий ўзлигимизни англашимизга ва ҳаётимизни барқарорлашувига хизмат қилади.
Ҳозирги кунда тилимизнинг яна-да софлигини асраш, ёт тушунча ва атамаларининг ўз тилимиздаги муқобилини излаб топиш, уларни истеʼмолга киритиш нафақат тилшунослар, балки ҳар бир соҳа вакиллари орасидаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Малика Абдуҳакимова,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
раисининг маслаҳатчиси