Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили билан учрашув

2021-05-03 | Сиёсат

2021 йил 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида Афғонистондаги можарони ҳал қилинишининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, мазкур жараёнга кўмаклашиш механизмлари муҳокама қилинди.
 
АҚШ Махсус вакили Ўзбекистон томонининг Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Афғонистонга кўрсатаётган ҳар томонлама кўмагини юқори баҳолади.
 
Томонлар тинч, барқарор ва суверен Афғонистондан умумий манфаатдор эканликларини такидладилар. Мазкур мамлакатда узоқ йиллик урушга якун ясайдиган ҳар томонлама сиёсий келишувга эришиш учун манфаатдор томонларнинг қўллаб-қувватлашининг долзарблиги ва муҳимлиги қайд этилди.
 
Можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилиш имкони йўқлиги тўғрисида умумий хулосага келинди. Ўзбекистон ва АҚШ афғонлараро инклюзив музокараларни қўллаб-қувватлашга ва минтақавий савдони ривожлантиришга, инвеститсия ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда Афғонистоннинг минтақавий жараёнларга интеграциясини тезлаштирадиган ташаббуслар устида биргаликда ишлашга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться