Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов «Дунё» АА жамоасини табриклади

2021-05-04 | Сиёсат

2021 йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов “Дунё” ахборот агентлиги ходимлари билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида Вазир агентлик жамоасини журналистика соҳасидаги ХВ “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловнинг Гран-при мукофотини қўлга киритгани билан табриклади.

Қайд этилганидек, бундай юксак мукофот билан “Дунё” ААнинг тақдирланиши, энг аввало, Агентлик томонидан кенг жамоатчиликни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, республикамиз ички ва ташқи сиёсатининг устувор ё‘налишлари, мамлакатнинг турли соҳалардаги ютуқлари тўғрисида хабардор қилишдаги фаолиятига берилган юқори баҳодан далолат беради. Вазир Агентлик жамоасига янгидан-янги муваффақиятлар тилаб, “Дунё” АА фаолияти самарадорлигини янада ошириш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться