Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Польша Президентлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

2021-08-26 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Польша Республикаси Президенти Анжей Дуда билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Етакчилар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни, шу жумладан сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги самарали шерикликни давом эттириш масалаларини кўриб чиқдилар.

Давлат раҳбарлари Афғонистондаги воқеаларнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақадаги жорий вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Польша Президенти фуқароларни Афғонистондан мамлакатимиз ҳудуди орқали Польшага эвакуация қилиш бўйича гуманитар операцияларни амалга оширишга кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун самимий миннатдорлик билдирди.

Афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться