Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Сербия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

2021-08-26 | Сиёсат

2021 йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Республикаси ва Сербия Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Сербия делегациясига Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Неманя Старович, Ўзбекистон делегацияга эса Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов бошчилик қилди. Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Томонлар Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги сиёсий-дипломатик мулоқотни, шу жумладан, турли даражадаги ўзаро ташрифлар ва музокараларни ташкил этиш орқали фаоллаштириш зарурлигини қайд этдилар. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш нуқтайи назаридан соҳавий Ҳукуматлараро комиссияни тузиш, инвестицияларни жалб қилиш ва ҳимоя қилиш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битимлар тузиш, Сербия компанияларни Ўзбекистонда инвеститсия лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш имкониятларини муҳокама қилишди.
 
Делегатсиялар маданий-гуманитар ва минтақалараро алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар. Шунингдек, айрим минтақавий ва халқаро муаммолар, томонларнинг кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро муносабатлари юзасидан фикр алмашилди.қ

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться