Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
127 та вазирлик ва идораларнинг 232 нафар ходими учун “Очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш” бўйича ўқув курслари ўтказилди
2021-08-25 | Сиёсат
Жорий йилнинг 10–25 август кунлари 127 та вазирлик ва идораларнинг 232 нафар ходими учун “Очиқ маьлумотлар соҳасини ривожлантириш” бўйича ўқув курслари ўтказилди.
Ушбу ўқув курслар Президентимизнинг 2019 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистик салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4273-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида Очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 808-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Давлат статистика қўмитаси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парки (ИТ-парк) шунингдек, Электрон ҳукумат лойиҳа бошқариш маркази томонидан ташкил этилди.
Ушбу ўқув вебинарнинг асосий мақсади – “Очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш”, уларнинг аҳамияти ва зарурияти, материаллардан фойдаланишнинг афзалликлари, маълумотлар тўпламларини Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталининг янги талқинига (https://data.egov.uz/) жойлаштириш бўйича кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган.
Ўқув vebinar давомида иштирокчилар портал фойдаланувчиларига Интернет тармоғидаги очиқ маълумотлардан фойдаланишнинг ягона нуқтасини тақдим этиш, жойлаштирилган очиқ маълумотларнинг долзарблиги масалалари бўйича очиқ маълумотларни етказиб берувчилар билан қайта алоқани таъминлаш масалаларида тажриба оширди.
Шунингдек, семинар қатнашчилари янги очиқ маълумотларни эълон қилиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш, вазирлик ва идораларда мавжуд электорн платформалар билан интеграция қилиш, очиқ маълумотларни олишда фойдаланувчилар учун шарт-шароитларни яхшилаш борасида ҳам билим ва кўникмага эга бўлди.
Очиқ маълумотларни етказиб берувчиларнинг фаолияти очиқ-ошкоралигини таъминлаш ва Порталда жойлаштириладиган очиқ маълумотлар ёрдамида самарали иқтисодий қарорларни қабул қилиш учун фойдаланувчиларга зарур шарт-шароит яратиш бўйича батафсил тушунчалар берилди.
Таъкидлаш лозим, очиқ маълумотлар – бу ҳар ким олиши, фойдаланиши ва алмашиш имкониятига эга бўлган маълумотлар. Ҳукуматлар, корхоналар ва жисмоний шахслар ижтимоий-иқтисодий ва экологик фойда олиш учун очиқ маълумотлардан кенг фойдаланиши мумкин.
“Очиқ маълумотлар соҳасини ривожланриш” бўйича ташкил этилган ушбу ўқув vebinar келгусида ҳам мунтазам ўтказиш, ходимларнинг очиқ маълумотлар билан ишлаш бўйича малака ва кўникмасини ошириб бориш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги