Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германия ТИВ раҳбари билан учрашув ҳақида

2021-08-30 | Сиёсат

2021 йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига ташриф билан келган Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири Xayko Maas билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон – Германия ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.
 
Афғонистондаги бугунги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Xayko Maas Ўзбекистон томонига Афғонистондан Германия ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг эвакуатсияни ташкиллаштиришда кўрсатган ёрдами учун яна бир бор миннатдорлик билдирди. Томонлар Афғонистон йўналишида яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилдилар.
 
Учрашувда икки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться