Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония Парламенти депутатлари билан учрашув

2019-09-04 | Сиёсат

2019 йилнинг 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Япония Парламенти Вакиллар палатаси депутатлари Фумиаки Кобаяши, Ясутака Накасонэ, Таро Ҳонда ва Япония Либерал-демократик партияси Демократик сиёсат тадқиқот институти илмий ходимлари билан учрашди.

Учрашув чоғида бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш нуқтайи назаридан икки томонлама муносабатларнинг турли жиҳатлари ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Яқин парламентлараро алоқаларнинг кўп қиррали Ўзбекистон - Япония мулоқотини кенгайтириш, турли соҳаларда қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишдаги муҳим роли эътироф этилди.

Япония Парламенти делегациясининг ташрифи дастуридан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Вазирлар Маҳкамасида музокаралар ўтказиш, Навоий ИЭС ва “Навоиязот" АЖ заводини бориб кўриш ҳамда Самарқанд шаҳридаги ўзбек халқининг тарихий-маданий мероси билан танишиш ҳам ўрин олган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться