Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иордания Элчиси билан учрашув

2019-09-04 | Сиёсат

2019 йилнинг 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Солиҳ Аҳмад Ал-Жаварнеҳ билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Иордания муносабатлари кун тартибининг барча жабҳалари батафсил кўриб чиқилди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун сиёсий соҳада қулай шароит шакллантирилгани қайд этилди.

Аммон шаҳрида бўлиб ўтадиган вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди, таъкидланганидек, муносабатларнинг энг истиқболли йўналишларини аниқлашга ва умумий саъй-ҳаракатларни уларни амалга ошириш учун йўналтиришга имкон беради.

Ўзбекистон-Иордания мулоқотини янада институтлаштириш бўйича аниқ таклифлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться