Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро шартноманинг кучга кириши тўғрисида

2019-09-04 | Сиёсат

2019 йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим кучга кирди. Ҳужжат 2018 йил 13 сентябрь куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида имзоланган эди.

Мазкур ҳужжат божхона қонунчилиги бузилишини олдини олиш, суриштириш ва унга қарши курашишда ўзаро ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди. Ушбу Битим доирасида икки мамлакат божхона органлари уларнинг ҳудудларида амалдаги божхона қонунчилигини бузиш мақсадида фойдаланилгани ёки фойдаланилиши мумкинлиги тўғрисида маълумот ёки шубҳа мавжуд бўлган шахслар, товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида бир-бирларига маълумот тақдим этадилар.

Битим икки мамлакат божхона органлари ҳамкорлигини ривожлантириш ва кенгайтириш ҳамда божхона ҳуқуқбузарлигини олдини олиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлашга имкон беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться