Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Япония Элчиси билан учрашув
2019-09-04 | Сиёсат
2019 йилнинг 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Япониянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Ёшинори Фуджиямани қабул қилди.
Ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб ола туриб, Вазир Элчини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинланганлиги билан табриклади, унга самарали фаолият кўрсатишини тилади.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги ишонч ва ўзаро англашувнинг юқори даражаси, ҳамкорликнинг жорий кун тартиби ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар бўйича қарашларнинг мос келиши ва ёндашувларининг яқинлиги эътироф этилди.
Савдо-иқтисодий ва инвестицийион ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан салоҳиятнинг мавжудлиги ҳамда мазкур йўналишдаги муносабатларни кучайтиришга ўзаро қизиқишнинг борлиги қайд этилди.
Учрашувда Японияга бўлажак олий ва юқори даражадаги ташрифларга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Режалаштирилган учрашувлар Ўзбекистон - Япония мулоқотини фаоллаштиришга хизмат қилишига ва икки томонлама муносабатларнинг бутун комплексига янги туртки беришига ишонч билдирилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги