Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига STPIнинг АТ-парклари маслаҳатчиси ташриф буюрди
2019-01-31 | Технологиялар
28 январь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига Ҳиндистон дастурий технологиялар парклари жамиятининг (STPI) АТ-парклар бўйича маслаҳатчиси жаноб Ж.Партасарати ташриф буюрди.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори в.б. Музаффар Джалалов ҳиндистонлик меҳмонни университетнинг академик фаолияти, профессор-ўқитувчи таркиби ва талабалари учун яратилган шароитлар билан таништирди. Таълим дастурларининг келгуси ривожланиши ва кенгайтирилиши истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги