Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентдаги Инҳа университетида “Startup Mix” бизнес-анжумани бўлиб ўтди
2019-01-21 | Инновация
Жорий йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Startup Mix” стартап ва инновациялар бўйича энг нуфузли бизнес-анжуман бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида маърузалар, видео тақдимотлар, мастер-класслар, стартап лойиҳалар, “BitStreem” стартапининг тақдимоти ва сторителлинг, сунъий ақл (идрок) каби долзарб мавзуларнинг муҳокамаси бўлиб ўтди.
Инҳа университетининг 4-курс талабалари Сабина Акбарова ва Анвар Мўминов ўзларининг “BitStreem” лойиҳасини тақдим этдилар. “BitStreem” – бу онлайн таълим олиш учун ўзбек тилидаги интерактив платформа бўлиб, машинавий таълим ёрдамида индивидуал ёндашувни мувофиқлаштиради. Ушбу платформа ёрдамида талаба исталган вақтда онлайн режимида зарур маълумотга эга бўла олади. Шунингдек, у, бошқа иштирокчилар билан маълумот алмашиш имконияти тақдим этилган форумда ўз тажрибаси билан бўлишиши ёки ўқув жараёнининг муҳим масалаларини муҳокама қилиши мумкин.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети соҳадаги энг йирик бизнес анжуманлардан бири саналган “Startup Mix”нинг Ўзбекистондаги доимий ҳамкори ҳисобланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги