Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Гемодиализ бўлими фойдаланишга топширилди

2019-01-25 | Соғлиқни сақлаш

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасининг гемодиализ бўлими фойдаланишга топширилди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари, тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, саломатлигини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди. 

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, айни пайтда вилоятда 430 нафардан ортиқ, жумладан, Бекобод шаҳри ва туманида 60 нафар сурункали буйрак хасталиги ва буйрак етишмовчилиги билан оғриган бемор бўлиб, шу пайтга қадар улар пойтахтимиз ва вилоят марказида жойлашган нефрология ва гемодиализ бўлимларига қатнашга мажбур бўлган. 

Шаҳарнинг “Металлург“ шифохонасида иш бошлаган мазкур бўлимга 10 ўринли сув тозалаш мосламаси, 5 та “сунъий буйрак“ аппарати ўрнатилиб, беморларга хизмат кўрсатишга шай ҳолатга келтирилди. 

Маълумотларга кўра, ўтган қисқа вақтда вилоятга бюджет маблағлари асосида 1 та сунъий сув тозалаш мосламаси ва 10 та “сунъий буйрак“ аппарати ажратилган. Бундан ташқари, ички имкониятлар ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан вилоятдаги бир неча шифо маскани, жумладан, Чирчиқ шаҳридаги гемодиализ бўлими 2 та, Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси 3 та “сунъий буйрак“ аппарати билан таъминланган. 

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимов сўзга чиқди. 

 

Авазбек Худойқулов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться