Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Startup Mix конференцияси: илмий акселератордан халқаро технологик танловгача

2019-01-21 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида жорий йилнинг 19 январь куни Startup Mix #40 конференциясининг биринчи куни бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида C.A.T. Science Accelerator илмий акселераторининг 18 та стартапи учун Speed Mentoring сессияси ўтказилди. Бунда Усмон Раҳимжонов («Стартап ташаббуслари» лойиҳа координатори), Ботир Арифжанов (Paynet асосчиси), Музаффар Аъзамов (Ўзбекистон электрон тижорат ассоциация раиси, mato.uz интернет-дўкон асосчиси), Азиз Раҳимов (IT эксперт), Вячеслав Кан (Torg.uz асосчиси), Евгений Скляревский (блогер) сингари малакали мутахассислар таклиф этилган бўлиб, улар бизнес-моделлар, лойиҳада ҳал этилаётган муаммоларнинг муҳимлиги, шунингдек жамоалар фаолиятининг бошқа жабҳалари бўйича ўз фикрларини бердилар. Бу лойиҳаларнинг биринчи ойлардаги фаолиятининг танқидий таҳлили бўлиб, экспертлар стартапчиларга инвесторлар олдида ўз лойиҳасини намойиш этишлари учун қимматли маслаҳатлар беришди.

Конференциянинг Curiosity Machine AI Family Challenge сессиясида сунъий интеллект бўйича халқаро оилавий танловда иштирок этувчи  лойиҳалар намойиш этилди. 10-15 ёшдаги болалар ҳамда уларнинг ота-оналаридан иборат жамоалар сунъий интеллект, механика ва робототехника асослари бўйича 9-ойлик курсни ўтаганлик натижаларига кўра ўз лойиҳаларини тақдим этдилар.  Ҳар бир жамоа лойиҳаси  мамлакатимиз аҳолиси учун ижтимоий нуқтаи назардан муҳим бўлган бирон муаммони сунъий интеллект ёрдамида тимсолий равишда ҳал қилади. Бу халқаро танлов бўлгани учун энг яхши лойиҳалар ҳам чет эллик комиссия томонидан аниқланади ва улар АҚШ га таклиф этилади.

Қозоғистонлик мутахассис  Дина Мукашева Storrytelling бўйича сессия маҳорат дарсини ўтказиб, видео, тақдимот ва рекламада ҳикоя қилиш усулларини ўргатди. Айни пайтда Curiosity Maker Space & Maker Space Almaty (Қозоғистон) жамоасидан интерфаол маҳорат дарслари ўтказилди, унда 14 ёшдан катта ўсмирлар  автоматик тизимлар ва робототехника билан шуғулланиш учун мўлжалланган Arduino ускунавий-дастурий воситаси  ёрдамида платалар ва электроника билан ишладилар ва ўз оригинал белгиларини яратдилар.

Конференциянинг сўнгги сессиясида Technovation Challenge – қизлар учун энг йирик халқаро технологик танлов ҳақида маълумот берилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур танлов  Ўзбекистонда 3 йилдан бери ўтказилмоқда. Technovation Uzbekistan 2019 сессияси доирасида ташкилотчи ва ҳамкорлар ўз табрик нутқлари билан чиқдилар, танловда иштирок этиш шартлари тақдим этилди ва жамоаларни шакллантириш бўйича иштирокчи ва менторлар (мураббийлар) учун интерфаол сессия ўтказилди.

Конференция Илғор Технологиялар Маркази ва Тошкентдаги Инха Университети билан ҳамкорликда ўтказилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться