Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Скрининг текширувлари туманларда ҳам ўтказилади

2019-01-21 | Соғлиқни сақлаш

Илгари вилоят туманларининг ҳомиладор аёллари скрининг текширув учун Самарқанд шаҳрига келишга мажбур эди.

Аҳоли учун сифатли ихтисослашган тиббий хизматни ташкил этиш, фуқароларга бу борада қулайликлар яратиш, ҳомиладаги туғма нуқсонларни эрта аниқлаш мақсадида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган бирламчи скрининг хоналарига жами 472 минг АҚШ доллари қийматидаги 16 та сўнгги русумдаги УТТ аппаратлари келтирилди.

Жанубий Корея давлатида ишлаб чиқарилган “Voluson P6”​ номли мазкур УТТ аппарати орқали эндиликда туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш, ногиронликнинг олдини олиш имконияти ошади.

Аввалроқ вилоятимизнинг барча туманларида бирламчи скрининг хоналари ташкил этилганди. Мазкур скрининг хоналарида фаолият юритувчи мутахассислар вилоят Она ва бола скрининг марказида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг 4 нафар профессор-ўқитувчилари иштирокида ташкил этилган маҳорат дарсларида туғма нуқсонларни перинатал ултратовуш диагностикаси орқали барвақт аниқлашни ўзлаштиришган.

Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Поделиться