Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича махсус ўқув курси ташкил этилди
2019-01-30 | Технологиялар
29 январь куни Тошкентда “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси филиалларининг тижорат директорлари ва техник раҳбарлари учун телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш, янги хизматларни жорий қилиш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича бир ҳафталик махсус ўқув курси ўз ишини бошлади.
Ўқув курсларини очиб берар экан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қ. Юлдашев ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва рақамли иқтисодиёт учун телекоммуникация инфратузилмасини билан такомиллаштиришга қаратилган асосий вазифаларни белгилаб берди.
Бир ҳафта давомида махсус ўқув курслари доирасида тингловчиларга етакчи экспертларнинг телекоммуникациялар соҳасидаги бир қатор маърузалари тақдим этилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги