Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Smart Grid + Wi-Fi 2.0” технологияси имкониятлари намойиш этилди

2019-01-29 | Технологиялар

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида ўтказилган учрашув “Smart Grid + Wi-Fi 2.0” технологияси ва бошқа истиқболли лойиҳалар муҳокамасига бағишланди. 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва АҚШнинг “Dreyfus Capital” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга тегишли вазирлик, идоралар раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилди. 

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров, “Dreyfus Capital” компанияси директори Майкл Дрейфус ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланиб, барча соҳаларни замон талаби даражасида такомиллаштиришга катта аҳамият қаратилаётганини таъкидлади. 

Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясига мувофиқ мамлакатимиз ҳаётига инновацион илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятининг истиқболли ютуқларини татбиқ этиш ҳамда аҳолининг фаровон яшашини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгиланган. Шунга асосан ташкил этилган тадбирда инфратузилмани такомиллаштириш, “Ақлли шаҳар” концепцияси доирасида инновацион янгиликларни амалиётга татбиқ этиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди. 

– Илгари сурилаётган “Ақлли шаҳар” концепциясида ҳаётимизга бутунлай замонавий технологияларни жорий этиш вазифаси қўйилган, – деди мазкур вазирликнинг бошқарма бошлиғи Абдуваҳоб Абдукаримов. – Бугунги тадбирда электр энергия, газ, сув ва иссиқлик таъминоти билан шуғулланадиган идоралардан келган мутахассислар жамланган бўлиб, уларга АҚШнинг “Delta Energy & Communications” компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Smart Grid” лойиҳаси имкониятлари таништирилди. Ушбу лойиҳа ягона тизим бўлиб, унда электр энергия, газ, сув ва иссиқлик таъминотини Wi-Fi тизими орқали назорат қилиб борилади. Бу аҳолининг доимий равишда тармоқ идораларига қатнашига чек қўйиши билан бир қаторда тизимдаги йўқотишлар, турли ноқонуний уланишларнинг олди олинади, авария ҳолатларини ўз вақтида аниқлаб, тезкор бартараф этиш имкониятини беради. 

“Delta Energy & Communications” компанияси 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, у инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 

– Мамлакатингизда амалга оширилаётган ислоҳотлар янги технологиялардан унумли фойдаланишга кенг имконият очмоқда, – деди “Delta Energy & Communications” компанияси вице-президенти Кит Тэйхман. – Бугун сизнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган “Smart Grid + Wi-Fi 2.0” технологияси жаҳон сдандартларига жавоб берадиган замонавий тизим ҳисобланади. Ҳисоблагичларнинг янги авлоди ягона тизимга жамланган бўлиб, унда ортиқча электр узатгичларисиз электр энергиясини тақсимлаш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш имконияти яратилган. Шу билан бирга, бу тизимга газ, сув ва иссиқлик таъминотини улаш ҳам мумкин. 

Учрашув доирасида “Smart Grid ақлли тармоқ” лойиҳаси тақдимоти бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, “Delta Energy & Communications” технологиясининг техник платформа пилот лойиҳасини татбиқ этиш бўйича келгусидаги ишлар муҳокама этилди.

 

Насиба Зиёдуллаева, Асқар Ёқубов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться