Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Австрия муносабатларини чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

2021-11-09 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Австрия Республикасининг Европа ва ташқи ишлар Федерал вазири М.Линхарт билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Австрия муносабатларининг муҳим масалалари, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ўзбек ва австриялик тадбиркорлар ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш ва қўшма инвестиция лойиҳалари сонини ошириш учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Икки томонлама савдо ҳажмини ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. 2020 йил якунларига кўра, Ўзбекистон-Австрия товар айланмасининг ўсиши олдинги йилга нисбатан 53,6% ни ташкил этгани қайд этилди. Бу борадаги ишларни янада фаоллаштиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонни Европа Иттифоқининг “GSP+” Преференциялар бош тизими бенефициари мақомини олишда қўллаб-қувватлагани учун Австрия томонига миннатдорчилик билдирилди. Ўзаро савдони кенгайтириш учун очилаётган ушбу имкониятлардан келиб чиққан ҳолда янги муносабатларни ўрнатиш мақсадида икки мамлакат ишбилармон доираларини яқинлаштириш бўйича келгусида ҳамкорлик қилиш шакллари белгиланди.

Шунингдек, мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси ва Австрия Республикаси ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди. Қўшма лойиҳалар ва савдо битимларини амалга ошириш бўйича аниқ келишувларни назарда тутган ҳолда йиғилиш кун тартибини амалий мазмун билан тўлдиришга доир биргаликдаги саъй-ҳаракатлар белгилаб олинди.

Учрашув якунида кўриб чиқилган ҳамкорлик йўналишлари доирасида ҳамкорликни фаол давом эттиришга келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться