Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Косонсойдаги маҳалладан 400 тонна мева хорижга экспорт қилинди
2021-11-02 | Иқтисодиёт
Наманган вилояти Косонсой туманининг Такаранг даҳасидаги Чуст кўча маҳалласи мева-сабзавот логистикаси марказига айланиб улгурган.
– Жорий мавсумнинг ҳозирги ҳолатига кўра хорижга 400 тонна мева экспорт қилдик, - дейди экспортчи тадбиркор Назир Бозоров. – Бу 20 фурада гилос, ўрик, узум, анор, хурмо дегани. Уларни Жанубий Корея, Япония, Хитой, Россия, Украина, Беларусь давлатларига жўнатдик. Ёзда Польшага катта миқдорда пиёз юборган эдик. Мавсум энди қизғин паллага кирди. Катта иш ҳали олдинда.
Меваларни саралаш, жойлаш, қадоқлаш билан юздан ортиқ аёллар ва ёшлар банд этилган.
Ўтган йили ушбу манзилдан 1000 тонна мева хорижга чиқарилган эди.
Манба: ЎзА