Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Австрия ишбилармон доираларни яқинлаштириш сари йўл олмоқда

2021-11-09 | Иқтисодиёт

Австрия ҳукумати ва ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи давомида Тошкентда Ўзбекистон-Австрия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбирда икки мамлакатдан 100 га яқин тадбиркор, савдо-саноат палаталари ва халқаро молия институтлари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди.

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Австрия Республикасининг Европа ва ташқи ишлар Федерал вазири М.Линхарт сўзга чиқди. Икки мамлакат делегациялари раҳбарлари инвестициявий, савдо-иқтисодий соҳаларда муносабатларнинг ишга солинмаган салоҳиятини қайд этиб, ўзбек ва австриялик тадбиркорлар ўртасида шерикликни йўлга қўйиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Энергетика, нефть-кимё саноати, IT соҳаси, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва банк-молия йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг улкан истиқболлари қайд этилди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг сезиларли натижалари ҳамда уларнинг ортга қайтмаслиги таъкидланди. Миллий иқтисодиётни либераллаштириш ва мамлакатда инвестициявий муҳитни яхшилаш борасидаги изчил чора-тадбирлар туфайли Ўзбекистон билан Австрия ўртасида иқтисодий шерикликни кенгайтириш учун шарт-шароитлар шакллантирилгани маълум қилинди. Австрия компанияларининг Ўзбекистоннинг кимё, тоғ - кон саноати ва автомобилсозлик соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишдаги “муваффақият ҳикоялари” ҳам қайд этилди.

Форумда Австрия Федерал Иқтисодиёт палатаси, Австриянинг йирик компаниялари, Ўзбекистоннинг вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари иштирок этди. Устувор йўналишларда ҳамкорлик қилиш учун мавжуд имкониятлар атрофлича очиб берилди, турли тармоқларнинг инвестициявий ва савдо салоҳияти, шунингдек, Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган имтиёзлар тақдимоти ўтказилди.

Бизнес-форум давомида “B2B” шаклида учрашувлар ўтказилди. Уларда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш ва яқин келажакда аниқ келишувларга эришиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик соҳаларини аниқлаш имкониятига эга бўлдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться