Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қўлда тўқилган гиламларнинг экспорт ҳажми оширилади

2021-11-04 | Иқтисодиёт

“Ўзбекипаксаноат” уюшмасида гиламчилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келажак режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда жорий йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида гиламчилик саноатида амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги лойиҳалар бўйича қилиниши белгиланган тақдимот масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 26 июндаги “Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан бугунги кунда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг барчасида қўлда гилам тўқиш дастгоҳлари ўрнатилиб ишга туширилди. Жумладан, уюшма таркибидаги корхоналар томонидан 1 минг 200 дан ортиқ гилам тўқиш дастгоҳлари ўрнатилиб, ушбу дастгоҳларнинг ҳар бирида чевар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.

– Қўлда гилам тўқиш ниҳоятда сермашаққат иш, тўқувчидан қунт, дид ва маҳорат талаб қилади, –деди "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Олимжон Жумаев. – Ҳозирда Германиянинг “Afghan Bazar Silk Carpets Gmbh” компанияси билан ҳамкорликда Андижон, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қўлда гилам тўқиш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ушбу лойиҳаларда қурилиш ишлари якунланиб, корхоналар фаолияти йўлга қўйилган ҳамда 1 минг 950 нафар чевар опа-сингилларимиз бандлиги таъминланган. Корхоналаримизда тўқилаётган гиламлар жун, ипак ва пахта аралашмаларидан тайёрланади. Мазкур гиламлар ўзининг экалогик жихатдан тозалиги, майинлиги ва сифати билан кўплаб хорижлик ҳамда маҳаллий ахоли ўртаси маълум ва машҳур.    Тадбирда соҳа ривожи билан бир қаторда экспорт хажмини оширишга ҳам аълоҳида эътибор берилаётгани қайд этилди. Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган “Afghan Bazar Silk Carpets Asia” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган дастлабки гиламлар Америка Қўшма Штатларига 890,5 минг АҚШ доллар миқдорида экспорт қилинди. Келгусида бу кўрсаткич янада ошрилиши кўзда тутилган.  

Манба: ЎзА

Поделиться