Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Миср мутахассислари маҳсулот сифатини баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар ўтказди

2021-11-11 | Иқтисодиёт

Мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Миср аккредитация кенгаши мутахассислари ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат идоралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро Англашув меморандумининг якуний лойиҳаси муҳокама қилинди. Ҳамкорликнинг мақсади, вазифалари ва йўналишлари белгилаб олинди, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тасдиқланди.

Томонлар эришилган келишувларни самарали амалга ошириш учун икки идоранинг юқори малакали мутахассисларидан иборат қўшма ишчи гуруҳини тузиш хусусида фикр алмашди.

Музокаралар якунида Англашув меморандумини савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Миср ҳукуматлараро комиссиясининг бўлажак 7-йиғилиши доирасида  имзолашга келишиб олинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться