Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижон вилоятининг инвестициявий фаолияти ҳамда саноат ривожланишига оид масалалар муҳокама қилинди

2021-11-30 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятига ташриф буюриб, бир қатор ишлаб чиқариш объектларида бўлди ҳамда истиқболли инвестициявий лойиҳаларни ўрганиб чиқди.

Гуруҳ, шунингдек, Андижон вилоятининг шаҳар ва туманлари даражасидаги маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари билан ҳудудда инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятини рағбатлантиришнинг долзарб вазифалари юзасидан иш олиб борди.

Учрашув давомида тадбиркорлар қишлоқ хўжалиги, металлургия, тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноати, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида истиқболли инвестициявий лойиҳаларнинг тақдимотларини ўтказдилар. Лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш алгоритмлари ишлаб чиқилди ва тегишли вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбарларига кўрсатмалар берилди. Саъй-ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштириш ва имкониятларни бирлаштириб инвестициявий лойиҳалар ташаббускорларини самарали қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди.

Андижон вилоятининг вилоят, шаҳар ва туман даражасидаги маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари билан учрашувда вилоятда инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятини фаоллаштириш ҳамда саноатни ривожлантиришнинг устувор чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Ушбу вилоятнинг истиқболли тармоқларида юқори технологияли лойиҳаларни амалга ошириш учун янги захираларни аниқлаш, ички ва ташқи бозорларда харидоргир ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллий саноат кооперациясини ташкил этиш ва маҳаллийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Маҳаллий ҳокимият органларининг вилоят ишбилармон доираларининг иқтисодий салоҳиятини самарали рўёбга чиқариш ва бизнес ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи бўғини сифатида роли таъкидланди.

Вилоятда инвестициявий ва экспорт фаолиятини рағбатлантиришнинг янги тизимини жорий этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Шу нуқтаи назардан, янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ва туманлар кесимида саноат ва инвестициявий салоҳиятни таҳлил қилишда тизимли ёндашувни қўллаш ҳамда ер участкаларини ажратиш, молиялаштириш манбаларини белгилаш, бошқа ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, экспорт бозорларига чиқиш масалаларини тезлик билан ҳал этиш мақсадида лойиҳалар ташаббускорлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларига соҳадаги ишларнинг янги механизмларини самарали амалга оширишга доир батафсил кўрсатмалар ва белгиланган вазифаларни сифатли бажариш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться