Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Остона” Халқаро молия маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди

2021-12-07 | Иқтисодиёт

Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси “Остона” Халқаро молия маркази (ОХММ)га ташриф буюрди.

ОХММ мамлакатда ликвидли ва мувозанатли капитал бозорини ривожлантириш учун ташкил қилинган. У инвесторларни капитал ҳамда молиявий хизматлар ва инвестиция воситаларининг кенг доираси билан таъминловчи ягона платформадир. ОХММ умумий инглиз ҳуқуқи асосида фаолият юритади ҳамда унга халқаро иштирокчиларни жалб қилиш учун бир қатор имтиёз ва преференциялар жорий этилган.

ОХММ раҳбарияти инвестиция ва молиявий соҳада қонунчиликни такомиллаштириш, банк-молия йўналишидаги ислоҳотларни амалга ошириш, капитал бозори ва финтех стартаплариини ривожлантиришни рағбатлантириш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, Исломий ва “яшил” молиялаштириш воситаларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш борасида ўз тажрибалари ва эришилган натижалари билан ўртоқлашди.

Делегация аъзолари шунингдек, ОХММ Молиявий хизматларни тартибга солиш бўйича қўмитаси, ОХММ суди, Халқаро арбитраж маркази (ХАМ), шунингдек, ОХММ “Экспат маркази”, Узлуксиз касбий ривожланиш бюроси (BCPD), Молиявий технологиялар маркази (Fintech Hub) ҳамда ОХММ Биржаси каби ОХММ органлари ташкилотларининг фаолияти билан танишди.

Учрашув якунида томонларни қизиқтирган турли соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться