Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари мажлиси тўғрисида

2021-11-27 | Иқтисодиёт

2021 йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этди.

Тадбир давомида томонлар Ташкилотнинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш ва Давлат раҳбарлари кўриб чиқиши учун киритилган қатор ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашдилар.
 
Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ташкилотнинг ихтисослашган институтлари ҳисоботлари тингланди ва тасдиқланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз нутқида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатларида савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлаб, бунинг учун савдо тўсиқларини бартараф этиш, божхона ва бошқа жараёнларни енгиллаштириш, транспорт-коммуникация тизимини ривожлантириш муҳимлигини қайд этди. Ўз навбатида, Афғонистонни минтақавий жараёнларга жалб этиш, ушбу мамлакатга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилишига кўмаклашиш ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться