Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Европа-Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси билан алоқалар мустаҳкамланмоқда
2022-01-14 | Иқтисодиёт
Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова Европа-Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси Бош котиби Ойбек Шайхов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик даражаси ва уни ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан, Ўзбекистонга биотехнологиялар, нефть-газ ва электр энергетикаси йўналишидаги кичик ва ўрта бизнес вакилларини жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Суҳбат сўнгида Европа тажрибаси ва технологияларини трансфер қилиш, Европа Иттифоқининг турли дастурларида иштирок этиш ҳамда бошқа илм-фан ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги