Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мамлакатимизда 2030 йилга бориб энергияга бўлган талаб 2 баробарга ортади

2022-01-14 | Сиёсат

Жорий йил 13 январь куни Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси ҳамда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт Стратегиясидаги устувор йўналишлар мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда сенаторлар, қўмита экспертлари, вазирлик ва идоралар масъуллари, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Иштирокчилар дастлаб Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди. Таъкидланганидек, углеводородлар заҳиралари йил сайин камайиб бориб, жаҳон бозорида нефть ва газ нархи кўтарилмоқда, бу эса ўз навбатида инсониятга қуёш, шамол ва бошқа қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенг жорий этишни тақозо этмоқда.

Мамлакатимизда ислоҳотларнинг жадаллашуви, саноатнинг ривожланиши, аҳоли сони кўпайиши натижасида энергияга бўлган талаб кескин ошиши, 2030 йилга бориб қарийб 2 баробарга ортиши кутилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда барқарор ривожланиш соҳасидаги энг муҳим миллий мақсад ва вазифаларидан бири 2030 йилгача қайта тикланувчи манбалардан олинадиган энергия улушини жиддий равишда кўпайтиришдан иборат. Бу борада бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Йиғилишда қайд этилганидек, иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигининг пастлиги, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланиш, технологиялар янгиланишининг сустлиги, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш учун инновацион ечимларни жорий этишда хусусий сектор иштироки етарли эмаслиги мамлакатни барқарор ривожлантириш соҳасидаги устувор миллий мақсадлар ва вазифаларга эришишга ўзининг таъсирини кўрсатиши мумкин. Бу борада иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, аҳолини арзон ва қулай энергия билан таъминлашда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ҳозирда долзарб йўналишлардан биридир.

Шу мақсадда 2022 йилда Қорақалпоғистонда 1700 МВт.лик шамол электр станциясини қуриш бўйича лойиҳа битими имзоланиши режалаштирилаётганлиги алоҳида қайд этилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қайта тикланувчи энергия манбалари, жумладан, қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланишни тизимли равишда ташкил этиш юзасидан дастур ишлаб чиқиш таклифи берилди.

Бу борада “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўзда тутилган солиқ, божхона ва бошқа имтиёзларни жорий қилиш орқали хорижий инвестициялар ва маҳаллий тадбиркорларни соҳага жалб этиш ва кадрлар тайёрлаш масалалари муҳимлиги таъкидланди.  Шунингдек, йиғилишда бугунги кунда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт Стратегия лойиҳасида ҳам мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбалари, хусусан қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланишни кенгайтириш орқали иқтисодий-ижтимоий ривожланишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилганлиги қайд этиб ўтилди.

Ҳужжат лойиҳасида иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда “Яшил иқтисодиёт” технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш мақсад қилинган. “Энергетика соҳасида хусусий сектор улушини оширишни инобатга олган ҳолда  электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини жадал ривожлантириш учун замонавий “яшил” ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш Стратегияда ўз аксини топганлиги иштирокчилар томонидан таъкидланди.

Стратегия лойиҳасида 2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 40 млрд кВт.соатга ошириб, жами 110 млрд кВт.соатга етказиш, 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш эвазига йилига қарийб 3 миллиард куб метр табиий газни тежаш ҳамда ҳавога чиқариладиган зарарли газларнинг ҳажмини 8 млн тоннага камайтириш ҳам мақсад қилингинлиги тилга олинди. Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 8 та шамол электр станцияларни қуриш ҳисобига 4 ГВт,  10 та қуёш фотоэлектр станциялар ишга тушириш орқали 4 ГВтга қўшимча қувватларни барпо этишни қамраб олган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Йиғилиш иштирокчилари саноат тармоқларида йўқотишларни камайтириш ва ресурсларни ишлатиш самарадорлигини ошириш, уй-жой-коммунал ҳўжалиги, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа соҳаларда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилларидан бири эканлигини алоҳида қайд этишди.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида ўз эҳтиёжлари учун иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқишда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш компонентини киритиш тартиби жорий этилади. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться