Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон банкининг 2022–2026-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини жойларга чиқиб муҳокама қилиш

2022-01-20 | Иқтисодиёт

Жаҳон банкининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини жойларга чиқиб муҳокама қилиш мақсадида Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли бошчилигидаги Банк делегатсияси жорий йилнинг 18 январида Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳудудий бошқарув вакиллари, ижтимоий соҳа вакиллари, тадбиркорлари ҳамда жамоатчилик вакиллари билан онлайн шаклда учрашувлар бўлиб ўтди.

Учрашувларда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва протокол хизмати департаменти директори Шухрат Маткаримов ва Жаҳон банки Гуруҳи билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Бекзод Ҳамроев иштирок этишди.
 
Учрашувлар давомида ҳудудлар вакиллари ўзлари учун устувор бўлган йўналишларда Жаҳон банки билан ҳамкорлик юзасидан ўз таклифларини беришди.
 
Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 728-Ф сонли фармойишига мувофиқ, Жаҳон банки билан ҳамкорликда 2022–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини тайёрлаш, уни мамлакат тараққиёт Стратегияси билан уйғунлаштириш мақсадида ҳамкорликнинг 10 устувор йўналишида 10 та ишчи гуруҳ шакллантирилган.
 
Учрашувларда Жаҳон банки Гуруҳининг 2016–2021 молиявий йиллардаги Ўзбекистон билан ҳамкорлик дастурини амалга ошириш натижалари, эришилган ютуқлар, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги жорий дастури портфели (2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, 25 та лойиҳа умумий қиймати қарийб 5,0 млрд АҚШ доллари), янги ҳамкорлик Дастурини шакллантиришда асосий йўналишлар бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
 
Жаҳон банкининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини жойлардаги муҳокамаси давом этмоқда, навбатда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари вакиллари билан учрашувлар режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться