Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Покистон: Ўзаро савдо ҳажми ўтган йилга нисбатан 46 фоизга ошди

2022-01-26 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг савдо ва инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Музокаралар кун тартибига инвестициялар, ўзаро савдо, саноат кооперацияси ва транспорт-логистика каби соҳаларда икки томонлама ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар киритилди.

Покистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил июлдаги Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши атрофлича кўриб чиқилди. Қўшма лойиҳа ва ташаббусларни илгари суриш борасида эришилган ютуқлар муҳокама этилди, ҳар бир йўналишда мавжуд бўлган масалалар кўриб чиқилди ва ҳал қилинди. Келишилган лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришга содиқлик билдирилди.

Савдо айланмасини оширишда икки давлат томонидан эришилган муваффақият қайд этилди. Жумладан, 2021 йил якунларига кўра, ўзаро савдо ҳажми ўтган йилга нисбатан 46 фоизга ошди. Шу нуқтаи назардан Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Томонлар ҳужжат юзасидан келишиш ҳамда жорий йил давомида унинг имзоланишини тезлаштириш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга қарор қилдилар.

Ўзбекистон томони Покистоннинг Транзит ва савдо тўғрисидаги битимни ратификация қилганини олқишлади. Келишувни ҳаётга рўёбга чиқариш механизмларини мувофиқлаштириш мақсадида яқин вақт ичида икки мамлакат транспорт ва божхона идоралари раҳбарияти ва экспертлари ўртасида музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.

Инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, банк соҳасида муносабатларни йўлга қўйиш борасидаги таклифлар алоҳида кўриб чиқилди. Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилиш мақсадида Покистон компаниялари ва тижорат банклари раҳбарлари делегациясининг шу йилнинг февраль ойида мамлакатимизга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.

Транспорт ва логистика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўлини қуриш лойиҳасини амалда жорий этиш бўйича навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди. Бундан ташқари, икки мамлакат ўртасида икки томонлама юк ва йўловчи ташишни янада фаоллаштириш долзарблиги қайд этилди.

Мулоқот, шунингдек, режалаштирилган бир қатор икки томонлама тадбирларни, жумладан, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ҳамда икки мамлакат хусусий сектори вакиллари иштирокида бизнес-форумга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилиш имконини берди.

Музокаралар якунида муштарак мақсадлар борасидаги вазифаларни бажариш ҳамда кўриб чиқилган ҳамкорлик йўналишларини илгари суриш доирасида қўшимча келишувларга эришилди.

Манба: ЎзА

Поделиться