Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Американинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар бўлиб ўтди

2019-10-23 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Вашингтонга ташрифи доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Американинг Visa, CNH Industrial, John Deere каби ва бошқа етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди. Унда инвестициявий ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш имкониятлари муҳокама этилди.

Visa компаниясининг вице-президенти С.Галиндо билан биргаликда Ўзбекистонда мазкур тўлов тизимининг иштирок этиш истиқболлари кўриб чиқилди. Бу миллий банк-молия тизимимизнинг жаҳон иқтисодий маконига ҳамоҳанг интеграцияси ҳамда мамлакатда онлайн ҳисоб-китоблар инфртузилмасини мустаҳкамлаш имконини беради. Бу борада мазкур ташаббусни илгари суриш ҳамда ўзаро манфаат ва фойда нуқтасини топиш мақсадида ҳамкорликнинг эҳтимолий шакллари ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистонда қатор қўшма корхоналари мавжуд бўлган ҳамда қишлоқ хўжалиги, фуқаролик, ҳарбий ва ихтисослаштирилган техникаларнинг йирик ишлаб чиқарувчиси - CNH Industrial компанияси раҳбари билан учинчи давлатларга экспортни йўлга қўйиш ва бозорнинг янги сегментларини қамраб олган ҳолда ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштиришни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди.

John Deere компанияси вице-президенти билан ҳам самарали мулоқот кечди. Унда томонлар компаниянинг Тошкент Ирргация институти қошида қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳаллий мутахассисларнинг билим даражасини тизимли ошириш имконини берувчи ўқув маркази очилганини мамнуният билан таъкидладилар.

Шунингдек, истиқболли молиявий механизмлар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Бу ўзбек фермерларига юқори сифатли қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишни енгиллаштиришга ёрдам беради.

Ҳар бир учрашув якуни бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш ва масалаларни ҳал этиш учун томонларнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться