Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Open Andijan" I халқаро инвестиция форуми: самара ва натижалар

2019-10-22 | Иқтисодиёт

"Open Andijan" I халқаро инвестиция форуми иштирокчи ва меҳмонлари Ўзбекистон Швейцарияси деб аталувчи сўлим Хонобод шаҳрида бўлиб, мамлакатимиз, хусусан, Андижон вилоятининг туристик имкониятлари билан танишди.

Меҳмонлар вилоят маркази ва Хонобод шаҳри йўналишида жойлашган Булоқбоши, Хўжаобод, Жалақудуқ, Қўрғонтепа туманлари, Қорасув шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларини кўришди.
 
Денгиз сатҳидан 750 метр баландликда жойлашган Хонобод шаҳри ўзининг хушманзара, гўзал табиати, салқин ва кислородга бой ҳавоси билан нафақат юртдошларимизни, балки хорижий сайёҳларни ҳам ром этиб келади.
 
Президентимизнинг 2017 йилнинг 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида шаҳарда аҳолининг кўнгилли дам олиши, туризмни ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада “Мадалбеков”, “Андижон макро строй”, “Elegant innovation” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан меҳмонхона, дам олиш масканлари, шунингдек, “Хонобод” сиҳатгоҳи қурилиб, ишга туширилди.
 
Шаҳарнинг Истиқлол маҳалласидаги 30 гектар адирлик ҳудудида 2 мингдан зиёд дала-ҳовлилар қурилгани эса дам олувчилар ва сайёҳларга катта қулайликлар яратади.
 
Форум иштирокчилари Хонободнинг Хонтоғ адирликларидаги дала-ҳовлилар барпо этилган дам олиш маскани ҳудудида ташкил этилган тадбирда қатнашиб, Хонобод шаҳри, вилоятнинг туристик имкониятлари ҳақида кенг маълумот олди.
 
– Бугунги кунда вилоятда маҳаллий ва республика аҳамиятига молик 359 та тарихий ва маданий мерос объекти мавжуд, – дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Каримов. – Улардан 115 таси археологик, 70 таси меъморий ёдгорлик, 96 таси маҳобатли санъат ёдгорлиги, ҳайкаллар бўлиб, 78 таси диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳлардир.
 
Вилоятда 117 та туристик объект мавжуд. Улардан танлаб олинган 9 та объект бўйича туристик йўналишлар ишлаб чиқилган. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида 1,5 минг нафарга яқин сайёҳни қабул қилиш имконига эга 20 дан ортиқ меҳмонхона мавжуд. Уларнинг аксариятида сайёҳлар ва хорижий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун зарур қулайликлар яратилган.
 
Тадбирда вилоят тадбиркорлари ва хорижий инвесторлар ўртасида Хонободда амалга ошириладиган янги лойиҳалар, инвестиция киритиш, туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик юзасидан музокаралар ўтказилди.
 
Бир сўз билан айтганда, ўттиздан ортиқ давлатлардан 350 нафарга яқин инвесторлар қатнашган "Оpen Andijan" I халқаро инвестиция форуми самарали якунланди. Форум доирасида жами 405 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри 22 та, шунингдек, 60 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 12 та экспорт шартномаси имзоланди.
 
Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ, Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться