Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди

2019-10-22 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари, вазирлик бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари иштирокида видеоконференция шаклида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш чоғида салоҳиятли америкалик буюртмачилар билан биргаликда миллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг АҚШ бозорига экспортини ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистондан товар келтириш учун қулай шароитларни яратиш, янги истиқболли бозорларга чиқишда тариф ва нотариф тўсиқларни бекор қилиш билан боғлиқ масалаларни тайёрлаш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берилди.

Экспортнинг прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар натижадорлиги, халқаро молия институтлари маблағлари, инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, жорий йилнинг 10 ойи давомида ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, йил якунига қадар уларни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини ишлаб чиқишнинг ҳозирги ҳолати ва ҳудудий инвестиция дастурлари лойиҳаларининг тақдимоти тўғрисидаги ахборотлар тингланди.
(Республика комиссияси иши якунлари бўйича) Ҳудуд ва тармоқларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси” ни тайёрлаш ва келишиш, Республика комиссиясининг протокол топшириқларини бажариш, шунингдек, 3-босқичда ҳудудларга ташриф буюриш доирасида Комиссия олдида турган вазифалар, Қўқон ва Марғилон шаҳарларини 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини тасдиқлашга киритиш ва келишиш жараёнининг бориши, Инновация ва инвестициялар марказида Тошкент вилоятининг Пскент туманини ўзгартириш бўйича чора-тадбирлар Режаси билан боғлиқ масалалар алоҳида кўриб чиқилди.

Халқаро ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар, Хитой, Корея, БАА, Германия, Озарбайжон, Япония ва бошқа давлатлардаги шериклар билан келишувларни амалга ошириш масалалари батафсил кўриб чиқилди.

2019 йилнинг 23-25 октябрь кунлари «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар халқаро кўргазмасига юқори даражада тайёргарлик, «Invest in Tashkent region» халқаро инвестиция форумини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди ҳамда жорий йилнинг 19-20 октябрь кунлари бўлиб ўтган «Ореn Andijan» биринчи халқаро инвестиция форумининг амалий натижалари тўғрисидаги ҳисобот тингланди.

Йиғилиш якунлари бўйича масъул раҳбарлар ва ходимларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться