Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Made in Uzbekistan" кўргазмасида АКТ вазирлиги экспозициялари намойиш этилмоқда

2019-10-23 | Технологиялар

Жорий йилнинг 23-25 октябрь кунлари “Ўзекспомарказ" МКМ АЖ кўргазмалар мажмуасида халқаро "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу кўргазмада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қ. Юлдашев иштирок этди.

Кўргазмада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 3-павильонда катта ҳажмдаги стенди билан иштирок этмоқда. Унда “Ўзбектелеком" АК, “UNICON.UZ” ДУК, “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази" ДУК ва “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Дирекцияси" МЧЖларнинг экспозициялари намойиш этилмоқда.

Кўргазмада “Ўзбектелеком" АК ўзининг ишлаб чиқариш корхоналари бўлган - "Telecom Devices Pro" МЧЖ ва "Telecom Innovations" МЧЖ ҚК маҳсулотларини тақдим этмоқда.

"Telecom Devices Pro" МЧЖ 2012 йилда “Навоий" эркин иқтисодий ҳудудида ташкил этилган. Корхонанинг асосий фаолияти CDMA-450 стандартидаги мобил ва стационар телефонлар, планшет компютерлар ишлаб чиқаришдан иборат. "Telecom Devices Pro" МЧЖ Марказий Осиёда ЦДМА-450 қурилмаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ягона корхона ҳисобланади.

“Навоий" эркин иқтисодий ҳудудида жойлашган "Telecom Innovations" ҚК ADSL модемлар, DSLAM ускуналар, оптик концентраторлар, рақамли телевидение "set-top-box" приёмниклари ва абонентлар ҳамда “Ўзбектелеком" АК АЦлари учун бошқа оператор ва абонент ускуналарини ишлаб чиқаради.

"Made in Uzbekistan" кўргазмасини ташкил этишдан мақсад, маҳаллий корхоналарнинг экспортга йўналтирилган маҳсулотларини намойиш этиш, хорижий ҳамкорлар билан барқарор ва узоқ муддатли ҳамкорликни ўрнатиш, шу билан бирга 2020 йил учун барқарор экспорт шартномалари портфелини шакллантиришдан иборат.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться