Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда барқарор ривожлантиришни молиялаштиришнинг янги воситалари

2021-11-25 | Жамият

БМТ Тараққиёт дастури ташаббуси билан Молия вазирлиги ҳамкорлигида «Барқарор ривожлантириш мақсадлари (БРМ) ва ресурсларини сафарбар этиш учун янги воситалар» мавзусида халқаро конференция  бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари, БРМни фаол амалга оширувчи соҳа вазирликлари ва давлат идоралари, ривожланиш бўйича халқаро ҳамкорлар билан бир қаторда Мексика ва Индонезия экспертлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот барқарор ривожлантиришни молиялаштириш учун янги воситаларни жорий этиш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш имконини яратди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари томонидан «СДГ лойиҳаларини молиялаштириш: Хусусий сектор ва глобал инвесторларнинг ресурсларини сафарбар этишдаги асосий ютуқлар» мавзусида қилинган тақдимотда «яшил», барқарорлик ва ижтимоий облигатсиялар миллий БРМларга эришишни тезлаштиришга ёрдам бериши мумкинлиги ёритиб ўтилди.  

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг БРМга эришиш соҳасидаги ютуқлари ва қўшимча ресурсларнинг сафарбар этилиши мазкур жараённи тезлаштиришга қандай ёрдам бериши мумкин каби мазмундаги масалалар муҳокама қилинди.
 
Маълумот учун: БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига 2030 йилгача эришиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил  20 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 841-сонли қарори қабул қилинган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ–5635-сон Фармони билан БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари Ўзбекистон Республикасининг 24 та устувор халқаро рейтинг ва индекслари қаторига киритилган.
 
2020 йил 19 ноябрда жалб қилинган миллий валютадаги илк халқаро облигатсиялардан тушган 2 трлн. сўм миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланиш мақсадларига, хусусан, камбағалликка қарши курашиш, соғлом турмуш тарзи ва сифатли таълимни тарғиб қилиш, гендер тенглиги таъминланишини жадаллаштириш, тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятларини яратиш, муносиб меҳнат шароити ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ҳамда инфратузилма барқарорлигини оширишга қаратилган ривожланиш лойиҳалари учун сарфланганлигини қайд этиб, танланган лойиҳаларнинг натижалари билан улашилди.
 
Конференцияда сўнг тармоқ вазирликлари ва идоралари учун салоҳиятни ошириш бўйича уч кунлик семинар ўтказилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться