Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олимларга грант сертификатлари топширилди

2021-12-01 | Инновация

«InnoWeek.Uz-2021» Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштирилган умумий қиймати 89,4 млрд. сўм бўлган 41 та лойиҳалар раҳбарларига сертификатлар топширилди. Сертификатларни олимларга Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов тақдим этди. 

Тадбирда 11 та фан йўналиши кесимида Фанлар академияси ҳамда 3 та вазирлик, 1 та қўмита тасарруфидаги 11 та илмий-тадқиқот институтлари, 14 та олий таълим муассасаси, 6 та илмий маркази томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштирилган умумий қиймати 89,4 млрд. сўм бўлган 41 та (22 та амалий, 14 та инновацион ва 5 та фундаментал) лойиҳалар раҳбарларига сертификатлар берилди. Илмий  лойиҳалар якуний натижалари қишлоқ хўжалиги соҳасида агротехнологиялар, тиббиёт соҳасида даволаш технологиялари, фармакология ва фармацевтика йўналишида дори воситалари ва субстанциялар, техник қурилмалар, тажриба-конструкторлик намуналари, дастурий маҳсулотлар олишга қаратилган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танлови мунтазам ўтказиб келинмоқда. Жорий йилда умумий қиймати 296,0 млрд. сўм бўлган 260 та тематик мавзу (63 та инновацион, 197 та амалий)лар эълон қилинди. Ҳозирда 13 та фан йўналиши бўйича умумий қиймати 40,72 млрд сўм бўлган 33 та тематик мавзулар ( 21 та амалий, 12 та инновацион) учун танловлар давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться